ПСЖнинг собиқ футболчиси

Франциялик вингер Хатем Бен Арфа расман "Бордо" футболчисига айланди.

33 ёшли футболчи “Бордо” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Ҳозирча томонлар ўртасида имзоланган шартнома тафсилотлари ошкор этилмаяпти.

Бен Арфа 2020 йилнинг январь ойидан буён "Вальядолид" сафида тўп суриб келаётган эди. У испан клубида бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушди.

Хатем фаолияти давомида "Лион", "Марсель", "Ньюкасл", "Ницца" ва ПСЖ клубларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)