ПСЖнинг супертрансферлари расво бўлиб чиқди
“Пари Сен-Жермен” ўтган ёзда катта умидлар билан Рандаль Коло Муани ва Гонсалу Рамушни трансфер қилган эди. Ҳар икки ҳужумчи ўзлари илгари тўп тепган Бундеслига ва Португалия чемпионатларида юқори савияли ўйин кўрсатган.
Энди ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ҳар икки форварднинг мавсумнинг муҳим учрашувларида жамоага кутилган даражада ёрдам бера олишига иккиланиб қолди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар тарқатди.
Энрикега 150 миллион евро сарфланган Рандаль ва Гонсалу кўрсатаётган ўйин сифати умуман ёқмаяпти. Бу икки марказий форвард ўз вазифасини баража олмаётгани учун бош мураббий уларнинг позицияда қанот ҳужумчиси ҳисобланган Килиан Мбаппени ўйнатишга мажбур бўляпти ва ўзи ўйлаган стратегияларни қўллай олмаяпти.
Жорий мавсумда Коло Муани 24 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвошасини 10 марта ишқол қилди. Рамуш эса, 19 бор майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйди.
Фикрлар