Путин 6 октябрь куни Макгрегор ва Нурмагомедов жангига бормайди
Ads

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Лас-Вегасда "UFC" чемпионлари Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўзаро рақобатлашади.

Аввал, "UFC 229" мусобақасидан ўрин олган ушбу беллашувга "UFC" раҳбари Дэйна Уайт Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ҳамда Дональда Трампни таклиф қилган эди.

Бироқ, Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, Кремлга ҳеч қандай таклифнома келмаган ва Путин бу жангга бормайди.

Эслатиб ўтамиз, Дональда Трамп  Дэйнанинг таклифини рад этган ва ушбу беллашувни тўғридан-тўғри телевизор орқали кўриши ҳақида хабар йўллаган.