Пхёнчхан-2018: 32 ёшли Фрида Хансдоттер Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди

Жанубий Кореяда ўтказилаётган қишки Олимпиаданинг бугунги куни швециялик Фрида Хансдоттернинг ҳаётида унутилмас кун сифатида ёдда қоладиган бўлди. 

Гап шундаки, 32 ёшли спортчи бугун аёллар ўртасида кечган слалом йўналишида Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Эътиборлиси. у ҳали фаолиятида давомида бирор марта Олимпиада шоҳсупага кўтарилмаган, ҳатто жаҳон чемпионатларида олтин медална қўлга киритмаган эди. Кумуш ва бронза медалларига Швейцария ҳамда Австрия терма жамоаси вакилалари эгалик қилишди. 

Тоғ чанғиси. Аёллар, слалом. 

1. Фрида Хансдоттер (Швеция)
2. Венди Холденер (Швейцария)
3. Катарина Галлхубер (Австрия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!