Пхёнчхан-2018: Чанғи пойгасида норвегияликлардан ажойиб натижа
Ads

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасида ўйналган мудаллар жамланмасининг 2таси чанғи пойгаси спортида бўлди. Унда чанғичилар жамоавий йўналишда кечган спринт пойгасида баҳс олиб боришди. 

Дастлаб аёллар ўртасида пойга ўтказилиб, унда кутилмаганда АҚШ терма жамаоси ғалаба қозонди. Кумуш ва бронза медаллари мос равишда Швеция ҳамда Норвегия терма жамоаларига насиб этди. Эркаклар ўртасидаги баҳс кутилганидек норввегларнинг ғалабаси билан якун топди. Россиялик Олимпиадачи атлетлар (РОА) иккинчи, Франция терма жамоаси вакиллари эса кучли учликни якунлаб беришди. Қўлга киритилган олтин ва бронза медаллари эса Норвегия терма жамоасининг умумий ҳисобдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади. 

Чанғи пойгаси. Аёллар, спринт. 

1. АҚШ

2. Швеция

3. Норвегия

Чанғи пойгаси. Эркаклар, спринт. 

1. Норвегия

2. РОА

3. Франция