Пхёнчхан-2018: Куннинг илк олтин медали Италия терма жамоасига насиб этди

Бугун Пхёнчхан Олимпиадасида эрта тонгдан тоғ чанғиси бўйича куннинг дастлабки медаллари ўз эгаларига топширилди. Аёллар ўртасида тезкор тушиш бўйича кечган баҳс италиялик спортчининг ғалабаси билан якунланди. 

София Гожжиа юқори тезлик ва эпчиллиги билан масофани ҳаммадан биринчи босиб ўтишга муваффақ бўлди.

Иккинчи ўрин Софияга 0,09 сония имкониятни бой берган норвегиялик Рагнхильд Моункилга насиб этган бўлса, америкалик истеъдодли спортчи Линдси Вонн кучли учликни якунлаб берди. 

Тоғ чанғиси. Аёллар, тезкор тушиш. 

1. София Гожжиа (Италия)

2. Рагнхильд Моункил (Норвегия) 

3. Линдси Вонн (АҚШ)