Қанча!? "Брайтон" грандлар қизиқаётган футболчисига нарх белгилади
"Брайтон" Мойсес Кайседони сотишга тайёр. Бироқ клуб футболчи учун 85 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда, дея хабар бермоқда "The Mirror" нашри.
Ярим ҳимоячига "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Челси" каби жамоалар қизиқиш билдирмоқда.
Кайседонинг амалдаги шартномаси 2025 йилда тугайди. У ушбу мавсум барча чемпионатларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
"Transfermarkt" талқинига кўра, 20 ёшли ярим ҳимоячининг нархи 25 миллион евро этиб белгиланган.
Фикрлар