Қашқадарё вилояти ҳокими "Насаф"ни табриклади

Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида БААнинг "Банияс" клубига қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ОЧЛда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

"Бу ютуқлар давлатимиз раҳбарининг спортга бўлган эътиборидан далолат.

Сафар олдидан жамоа ва унинг мухлислари билан учрашиб, олдимизга катта мақсадларни қўйган эдик. Бугун ушбу мақсадларни бошланиши гувоҳи бўлдик. Ўзим ҳам оила аъзоларим билан якуний натижани интиқлик билан кутдим ва охирида жамоамиз ўз мухлислари ва юртимизга ичончли ғалабани тақдим этди.

Шу ўринда, бош жамоамизни ОЧЛдаги ўйинларига омадлар тилаб, вилоят ҳокими ҳам 12-ўйинчи сифатида мухлислар сафида эканимни маълум қилмоқчиман.

Насаф, олға! Юрт номи, юрт байроғи дунёларга достон бўлаверсин."

Муротжон Азимов, Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!