Қатар "ЖЧ-2026"да терма жамоа ўйинларига келган мухлисларга пул тўлагани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Қатар Футбол ассоциацияси "Жаҳон чемпионати — 2026" мусобақасида миллий жамоа иштирок этган ўйинларга мухлисларни жалб этиш учун уларга махсус тўловлар ва имтиёзлар таклиф этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри хабар берди. Қатар терма жамоаси Канада, Швейцария ҳамда Босния ва Герцеговина жамоалари билан бирга жойлашган "B" гуруҳида сўнгги — тўртинчи ўринни эгаллади.

Манба маълумотларига кўра, тахминан минг нафар қатарлик мухлисга тўлиқ сарф-харажатлари қопланган саёҳат таклиф этилган. Улар учун стадионга яқин ҳудудда жойлашган меҳмонхонада туриш, учиш-чўниш чипталари ва ўйинларга кириш билетлари таъминланган. Шунингдек, ҳар бир ўйин олдидан уларга махсус "мухлислар тўплами" тарқатилган. Унинг ичига терма жамоа рангларидаги футболка, кепка ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар кирган.

Эслатиб ўтамиз, "Жаҳон чемпионати — 2026" АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудларида ўтказилмоқда. Мусобақа 11 июн куни старт олган бўлиб, 19 июлга қадар давом этади. Амалдаги жаҳон чемпиони сифатида Аргентина терма жамоаси майдонга тушмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!