Қатар мураббийи мусобақа фаворити кимлар эканлиги, жамоанинг асосий мақсади ҳақида гапирди

1 июндан юртимизда U-23 Осиё чемпионати бошланади. Бугун мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Қатар терма жамоаси бош мураббийи Николас Кордова ва футболчи Салаҳ Закария иштирок этди.

Николас Кордова: - Мусобақада кучли ва савияли жамоалар жамланган. Осиёнинг энг номдор жамоалари тўпланган. Биз бу мусобақадан яхши натижалар кутмоқдамиз.

Салаҳ Закария: - Бу турнирда иштирок этаётганимдан хурсандман. Мен Осиё чемпионатида 3-марта иштирок этмоқдаман. Ўйлайманки, бу турнир биз учун ижобий якунланади.

- Қатарнинг бугунги авлоди ҳақида нима дея оласиз?

- Қатар терма жамоанинг ҳозирги авлоди ҳам яхши. Ҳозир ёшларга таяняпмиз. Биз 23 ёшлилар эмас, нисбатан ёшларга суянамиз. Ёшларни тарбиялаш вазифамиз. Асосий мақсадларимиз келажакда терма жамоага муносиб футболчиларни етиштириб бериш.

photo_2022-05-31_10-09-47

- Мусобақадаги 3 та фаворит жамоа қайсилар?

- Биз мусобақа давомида Қатар ва мамлакатдан ташқарида тайёргарлик кўрдик. Ўйлашимча, ҳар бир жамоада имконият бор.

- Жамоанинг асосий мақсади ва гуруҳдаги асосий рақиб сифатида кимни айта оласиз?

- Алоҳида қайсидир жамоани ажратиб кўрсата олмайман. Ўзимиз турдан-турга ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Айнан ким фаворит эканлигини айта олмайман.

Биз минимум ҳақида эмас, максимум вазифа ҳақида ўйлаймиз. Бунинг учун ҳаракат қиламиз.

- Мусобақадан аввал бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказдингиз. Жумладан, Иорданияга қарши. Бу жамоанинг қандай ўйин кўрсатишига ёрдам бердими?

- Албатта, турнирдан олдинги ўртоқлик ўйинлари жамоага ёрдам беради. Бу тактика танлашда ас қотади.

- Эрон ҳақида нималарни биласиз?

Салаҳ Закария: - Рақибни ўргандик. Уларга қарши қандай ўйин кўрсатиш кераклигини биламиз. Эрон жисмоний ва техник томонлама қолганлардан кучлироқ.

photo_2022-05-31_10-09-49

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!