Асосий мазмунга ўтиш

"Qatar Open" турнири. Таэквондочиларимиз 6 та медалга эга чиқди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Қатар пойтахтида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Маълум қилганимиздек, кеча Қатар пойтахтида таэквондо WT бўйича "Qatar Опен" халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Олтин медаль:
-87 кг: Ёдгорбек Жўрабоев
+73 кг: Светлана Саидова

Кумуш медаль:
-57 кг: Мадина Мирабзалова

Бронза медали:
-74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-57 кг: Шаббона Абдувалиева
-62 кг: Моҳидил Ўктамжонова

Муҳими, Светлана Саидова мусобақада "Энг яхши аёл спортчи," қизларимиз эса "Энг яхши аёллар жамоаси" деб эътироф этилди. Таэквондочиларимиз умумжамоа ҳисобида Тунисдан кейин иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ