Қатар ўз майдонида Коста-Рика билан дуранг ўйнади
ФИФА кунлари муносабати билан терма жамоалар ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун амалдаги Осиё чемпиони Қатар терма жамоаси ўз майдонида Коста-Рикага қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, 42-дақиқада мезбонлар аъзоси Хассан Ал-Хайдос гол урди ва Қатарни олдинга олиб чиқди. Аммо 67-дақиқада Хоэль Кэмпбелл ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб қўйди ва бу ҳисоб ўйин якунигача ўзгармай қолди.
Фикрлар