Қатар Юлдузлар Лигаси. Ҳамдамов жамоаси қимматли очколарни бой беришда давом этади

Қатар Юлдузлар Лигаси 20-туридан ўрин олган "Ал-Сайлия" ва "Қатар СК" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

"Ал-Сайлия" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Достонбек Ҳамдамов асосий таркибда майдонга тушди ва 60-дақиқада захирага олинди.

Маълумот учун, "Ал-Сайлия" очколар сонини 12тага етказиб, ҳамон сўнгги ўринда бормоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!