Қатар – Ўзбекистон учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум

Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Қатар – Ўзбекистон ўйинини кореялик Ким Ҳи Гон бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Ёон Жаэ Еол ҳамда Парк Санг Жун ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида қувайтлик Абдулла Жамали ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Ким Жонг Ҳеок (Жанубий Корея) бажарса, АВАР сифатида қувайтлик Аҳмад Алали ишлаши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Ким Ҳи Гон жорий мавсум жами 5 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида "Насаф" – "Ал-Фаисали" (Иордания) учрашувини бошқарган. Жорий мавсум ишлаган ўйинлари давомида ушбу ҳакам чўнтагидан жами 15 марта сариқ карточка, 1 бор қизил карточка чиқарган ва 2 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
01/02/2024 20:14
Оллох ушбу хакамларга инсоф берсин. Олга Узбекистон!!!