Қатардаги мундиалга автомобилда йўлга чиққан SPORTS.uz журанлисти денгиз йўли орқали Шаржага етиб борди (фото)

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси мамлакатимиз туризм брендини акс эттирувчи махсус логотиплар билан қопланган автомобилларда Қатарга йўл олган эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Абдураҳмон Фозилов, “Туризм фидоийси” кўкрак нишони соҳибаси, блогер Асал Сапарбаева, Ўзбекистон фан-клуби аъзолари, шунингдек, юртимизнинг машҳур автоблогери Отабек Жўраев, SPORTS.uz журналисти Азамат Умаров ва бошқалардан иборат делегация бугун Эроннинг Бандар Аббас шаҳрида жойлашган порт орқали Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига етиб борди.

ден

ден1

ден2

ден3

ден4

Янада қизиқарли суратлар ва видеоларни SPORTS.uz сайтининг Инстаграм саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, йўлда бўлган қизиқарли воқеалар ҳамда делегациямиз дуч келган қийинчиликлар ҳақида батафсил эртага тўхталамиз.

Биздан узоқлашманг, боиси, SPORTS.uz сизларга энг яхшиларини улашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!