Қатардан олиб қўйилиши мумкин бўлган ЖЧ мезбонлиги қайси давлатга берилиши мумкин?
ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер агар Жаҳон чемпионати Қатардан олиб қўйилса, уни қайси мамлакат қабул қилиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Мусобақани Германия қабул қилиши мумкин, аммо Европада ўтказиш ўринли бўлмайди. Чунки, 2018 йилги мундиаль ҳам шу қитъада ўтказилди. Шу боис 2022 йилги чемпионат 2026 йил ўрнига АҚШда ўтказилиши мумкин. Улар мусобақани ўтказишга қодир, деб ишонаман. Жаҳон чемпионатини Японияда ўтказиш варианти ҳам бор. Бунга улар даъвогар ҳам эдилар. Бу жаҳон чемпионатида 48 эмас 32 терма жамоа иштирок этиши яхши. Шунинг учун ФИФА ортиқча муаммога дуч келмайди”, - дейди Блаттер.
Айтиш керакки, бундан аввалроқ Қатар ФИФА раҳбарларини пора эвазига сотиб олгани учун ЖЧ мезбонлигидан маҳрум этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар