Қатарга қарши ўйин олдидан яна бир жиддий йўқотиш

Осиё кубоги нимчорак финалида Таиландга тўқнаш келган терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Аммо ушбу баҳсдан кейин Қатарга қарши бўлиб ўтадиган ўйинда майдонга тушмайдиган футболчилар сони яна биттага ошди. 

Гап шундаки, ўйиннинг 87-дақиқадасида Абдуқодир Ҳусанов сарик карточка олди. Ҳимоячи бундан олдин биринчи турда ҳам огоҳлантирилганди. Шу тариқа, Ҳусановнинг карточкалари сони 2 тага етди ва кейинги ўйинни ўтказворишига тўғри келади. 

IMG_1163

Эслатиб ўтамиз, Қатар - Ўзбекистон учрашуви 3-февраль куни соат Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
01/02/2024 10:58
ОФК бир нимани "пишираётган"га ўхшайди. Тахминларим нотўғри чиқсинку, аммо эҳтиёт бўлиш керак. "Нокаут" қилмасак, ютуқни бизга беришмайди.
Тажибоев Мирзаакбар
31/01/2024 06:43
Терма жамоамизга ҒАЛАБА ва ОМАД тилаймиз.Олға Ўзбек ўғлонлари ОМАД ёр бўлсин илохим