Қиличбозларимиз жамоавий баҳсда ҳам қитъа чемпионатида совриндор бўлишди

Иордания пойтахтида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Эътиборлиси, ёш спортчиларимиздан келаётган хушхабар тўхтаб қолмади. МОҚнинг хабар беришича, Сабля қуролида кечган яккалик баҳсларида Шерзод Мамутов бронза медалини қўлга киритгани ҳақида маълум қилган эдик. Йигитларимиз жамоавий йўналишда ҳам бронза медали билан тақдирланишди.

Дастлаб Филиппин термаси катта устунликда мағлуб этилган бўлса, вакилларимиз чорак финалда гонгконглик қилчбозлардан устун келдилар. Финал остонасида эса кореялик сабля усталари юртдошларимизни доғда қолдиришди. Мусобақада Жалолиддин Душамбаев, Фозилбек Генжабаев, Шерзод Мамутов ва Бобир Расуловдан иборат квартет терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!