Қиличбозларимизга Осиёда ҳеч ким тенг келолмади

CHERY AUTO

Кувайтда давом этаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг сабля йўналишида ўғил болалар орасида жамоавий беллашувлар бўлиб ўтди.

Tecno

Унда қитъамизнинг 18 та терма жамоаси иштирок этди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги беллашувларда С.Абдукаримбеков, И.Абдазов, М.Аймуратов ва З.Қодировдан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси 1/16 финалда Малайзия термасини 45:32, 1/8 финал босқичида Сингапурни 45:27, ярим финалда Гонконг терма жамоасини 45:33 ҳисобида енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Осиё чемпионатининг сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида қиличбозларимиз Қозоғистон терма жамоаси устидан 45:36 ҳисобида зафар қучди ва олтин медалга сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!