Қиличбозлик. Терма жамоамиз учун шиддатли мавсум бошланмоқда
Янги йилнинг илк кунларидан қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам машғулотларга киришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, 2 январь кунидан сабля бўйича эркаклар ва аёллар терма жамоаси “Янгиобод” Республика ўқув-машғулот базасида шуғулланмоқда. 12ьянварга қадар давом этадиган йиғин 13-15-январ кунлари Тунисда ўтадиган Гран-при тайёргарлигига қаратилган. Йигитларимиз эса 20-22 январь кунларига белгиланган Перудаги ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогига ҳозирланишмоқда.
Шунингдек, бугун рапира ва шпага бўйича ёшлар жамоаларимиз Европа сафарига жўнаб кетишди. Ҳар икки қуролда жанг қиладиган спортчиларимиз Италиянинг Удине шаҳридаги Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Шундан сўнг рапирачиларимиз навбатдаги мусобақада иштирок этиш учун бўлажак Олимпиадага мезбонлик қиладиган Париж шаҳрига йўл олишади.
Фикрлар