Қиличбозлик. Тошкентда қиличбозлик бўйича мамлакат чемпионати бошланди

Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича катталар ўртасида навбатдаги Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган қиличбозлар ғолиблик учун жанг олиб боришмоқда. Регламентга кўра, бугун шпага қуролида яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Шундан сўнг ушбу қуролда жамоавий йўналишда кучлилар аниқланади.

Мусобақанинг учинчи кунида саблячилар баҳсга киришишади. Қайд этиш жоиз, айни пайтда ушбу йўналишдаги терма жамоамизнинг асосий вакиллари Кореяда бўлиб туришибди. Афсуски, Сеулда якунланаётган Гран-при турнирида ҳамюртларимиз совриндорлар қаторидан жой олишолмади. Мазкур турнирда қатнашган спортчилар Тошкентга қайтиб келишлари билан мамлакат чемпионатида баҳсларга киришадилар. Бу йилги Ўзбекистон чемпионатини рапирачилар якунлаб беришади.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!