Қирғиз клубини мағлуб этган "Динамо" йиғинида сербиялик легионер ва ОКМК вакили кўрикдан ўтмоқда
"Динамо" жамоаси Иссиқкўлдаги йиғини доирасида Қирғиз Республикаси чемпионати иштирокчиси "ОшМУ-Алдиер" клубига қарши майдонга тушди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қизиқарли кечган учрашувда икки жамоа ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Иккинчи бўлимда жамоамиз тўпурари Кожо Жоэль томонидан киритилган голлар "Динамо"га қирғиз клуби устидан ғалаба келтирди – 2:0.
Ўшликларга қарши ўйинда Самарқанд жамоаси сафида кўрикда бўлган сербиялик Душан Милич ва Мирғиёс Сулаймонов майдонга тушди. Жамоанинг қўшни мамлакатдаги йиғини 24 июлга қадар давом этади.
Фикрлар