Қирғиз Республикаси термасининг неча нафар футболчиси Ўзбекистон чемпионатида ўйнайди?
ЖЧ-2026 саралаши Осиё минтақасида 2-тур учрашувлари бошланиш арафасида. Мазкур тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси қўшни ҳисобланмиш Қирғиз Республикаси билан баҳс олиб боради.
Ушбу учрашувда қўлга киритилган ғалаба бизни гуруҳ пешқадамига айлантириши эҳтимоли катта. Сабаби, мазкур турда "А" гуруҳида термамиз қатори илк баҳсда ғалаба қозонган Эрон ва БАА тўқнаш келади.
Таъкидлаш керак, Қирғиз Республикаси сафида Ўзбекистон чемпионатидан уч нафар футболчи бор. Валерий Кичин ("Локомотив"), Жоэл Кожо ("Динамо") ҳамда Кими Мерк ("Пахтакор") шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, Эронга қарши баҳсда ушбу футболчиларнинг учаласи ҳам майдонга тушган (фақатгина Кими Мерк захирадан ўйинга қўшилган).
Фикрлар