Қишки Олимпия ўйинлари "UZREPORT TV" телеканалида трансляция қилинади

"UZREPORT TV" телеканали "Олимпиада-2018"нинг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди, бу ҳақда телеканалнинг расмий веб сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра, 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказиладиган XXIII қишки Олимпия ўйинларини ўзбекистонлик мухлислар бевосита кузатишлари учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси "UZREPORT TV" телеканалига XXIII қишки Олимпия ўйинларининг трансляцияси эксклюзив ҳуқуқини расмий сотиб олиш таклифи билан чиққан.

Телеканал бу таклифни хар томонлама қўллаб-қувватлаб, тегишли келишувга эришди ва Олимпия ўйинлари трансляциясининг эксклюзив ҳуқуқини сотиб олди. Демак, Ўзбекистон ҳудудида 2018-йилги қишки Олимпия ўйинларини трансляцияси эксклюзив ҳуқуқи фақат "UZREPORT TV" телеканалига тегишли бўлиб, ўзбекистонлик спорт иҳлосмандлари Олимпия ўйинларини айнан ушбу телеканал орқали томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Маълумот учун, ишни профессионал тарзда ташкил қилган "UZREPORT TV" телеканали бунга қадар футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Англия Премьер-Лигаси, Испания Ла-Лигаси, Евро-2016 , шунингдек, бокс бўйича Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати ва қишки Осиё ўйинларининг трансляция ҳуқуқини харид қилганди. Энди телеканал ўз тарихида биринчи марта “Оқ олимпиада” трансляциясининг эксклюзив хуқуқини харид қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!