Қишки трансферлар ойнасида қайси жамоалар энг кўп пул сарфлади?

Дунёгамашҳур Transfermarkt портали якунланган қишки трансферлар ойнасида янги футболчилар учун энг кўп пул сарфлаган клублар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, саудиялик инвесторлар қўлига ўтганига унча кўп бўлмаган "Ньюкасл" давралар оралиғида янги харидлар учун 102,1 млн евро пул сарфлаган. "Қарғалар" бу борада биринчиликни эгаллашди. Кучли учликдан эса "Ювентус" ва "Барселона" жой олди.

1) "Ньюкасл" - 102,1 миллион евро;

2) "Ювентус" - 97,7 миллион евро;

3) "Барселона" - 55 миллион евро;

4) "Ливерпуль" - 45 миллион евро;

5) "Эвертон" - 37,5 миллион евро;

6) "Астон Вилла" - 30 миллион евро;

7) "Тоттенхэм" - 29 миллион евро;

8) "Фиорентина" - 28 миллион евро;

9) "Зенит" - 27,15 миллион евро;

10) "Уотфорд" - 24,7 миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!