"Қизил иблислар" иштирокидаги ўйинда голлар шоуси. Аммо Роналду...

Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида Марсело Бьелса жамоаси ўз майдонида барқарор ўйин кўрсата олмаётган “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди. Голларга бой ўтган учрашувда “қизил иблислар” меҳмонда 2:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлимда Магуайр (34) ҳамда Фернандеш (45+4)нинг голлари эвазига "МЮ"ни олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин “Лидс” ўйинни ўзгатира олди ва бирин-кетин Родриго (53) билан Рафинья (54) мувозанатни тикладилар.

Шундан кейин "МЮ" бош мураббийи таркибда ўзгаришларга қўл урди ва бу ўз самарасини берди. Захирадан майдонга тушган Фред (70) ҳамда Эланга (88)нинг голлари якунда “қизил иблислар”га 2:4 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди.

Шу куни ўйинни асосий таркибда бошлаган Роналду 85-дақиқада захирага олинди ва ўрнига ҳимояни мустаҳкамлаш учун Варан туширилди.

“Лидс”:  Иллан Мелье, Стюарт Даллас, Люк Эйлинг, Диего Льоренте (Жо Гельхардт, 46), Паскал Стрейт, Матеуш Клих, Робин Кох (Хуниор Фирпо, 31), Дэниел Жеймс, Адам Форшоу, Жек Харрисон (Рафинья, 46), Родриго.

“Манчестер Юнайтед”: Давид де Хеа, Люк Шоу, Харри Магуайр, Виктор Линделёф, Аарон Уан-Биссака, Жейдон Санчо, Бруну Фернандеш, Жесси Лингард (Энтони Эланга, 67),  Поль Погба (Фред, 67), Скотт Мактоминей, Криштиану Роналду (Рафаэль Варан, 85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!