"Қизилқум" - "Бунёдкор": Мезбонлар ҳисобни йирик кўриниш келтирди! (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'

Ўйин вақтини сунъий чўзгани учун Бойдуллаев огоҳлантирилди.
- 90'
Сўнгги дақиқаларни меҳмонлар ҳужумда ўтказмоқда.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Нестеров жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Тўраевнинг зарбасини тажрибали посбон қайтарди.
- 87'

Толмасов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 84'

Мираҳмадов сариқ карточка ишлаб олди.
- 80'
Голдан руҳланган меҳмонлар катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда.
- 77'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Бунёдкор" ҳисобни қисқартирди!
Тўраевнинг узатмасидан сўнг Мираҳматов дарвозани ишғол этди.
- 74'

Расул Йўлдошев захирага олинди. Унинг ўрнига Муҳаммадодил Қаҳрамонов майдонга тушди.
- 73'

Муҳсин Убайдуллаев ва Ойбек Қиличев ўрнига Суннатилла Абдуллажонов ҳамда Воҳид Шодиев ўйинга қўшилди.
- 70'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Олег Толмасов ҳисобни йирик кўринишга келтирди!
Узоқ масофадан берилган зарбани дарвозабон ўта қўпол хатоси туфайли ўтказиб юборди.
- 68'

Жарима майдони ташқарисидан берилган кучли зарбани Нестеров қайтарди.
- 67'
Жарима майдонига узатилаётган кетма-кет пасларни навоийликлар узоқлаштиряпти.
- 65'
Ўйин кескин курашлар остида давом этмоқда.
- 62'
Тўраевнинг зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ.
- 60'
Хуршид Ғиёсов жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 58'
Ҳисобда ортда бораётган меҳмонлар тинмай олдинга ўтмоқда.
- 55'

Шаҳбоз Эркинов, Абдумавлон Абдулжалилов ва Суҳроб Иззатов майдонни тарк этди. Улар ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов, Сарвар Каримов ҳамда Фаррух Икромов майдонга тушди.
- 52'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Қизилқум" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Тезкор қарши ҳужумга ўтган Қиличев шеригини тўп билан таъминлади. Жасур Азимовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 51'
Иккинчи 45 дақиқаликни ҳам меҳмонлар фаол ўтказмоқда.
- 48'

Қиличевнинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'

Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафида ўзгариш: Қадамбой Нурметов ўрнига Иброҳим Томива майдонга тушди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'
Тайм сўнгини ҳам меҳмонлар тўп назорати билан ўтказяпти.
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
- 43'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Қизилқум" ҳисобни очди!
Миржамол Қосимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб ололмади. Абдужалиловнинг қўпол хатоси жамоасига панд берди.
- 42'
Ўйин темпи бироз пасайди. Футболчилар майда паслар билан рақибни тўхтатмоқда.
- 39'
Қиличевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.га кетди
- 36'

"Қизилқум" вакилига тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 34'
Лутфулло Тўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 32'
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар рақиб жарима майдонига киришга қийналяпти.
- 29'
"Бунёдкор" позицион ҳужумлар уюштирмоқда. Мезбонларнинг қарши ҳужумлари хавфли чиқяпти. Жамоалар қизиқарли ўйин тақдим этмоқда.
- 27'
Қобилов рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. "Қизилқум"да стандарт вазият.
- 26'
Абдужалилов жарима майдонига узатилган тўпни эгаллаб олди.
- 23'

Бурчак тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритган меҳмонлар сўнгги нуқта қўйишда адашди.
- 22'

Абрамов шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида узатмалар амалга ошириб, ҳимоядаги бўш ҳудудларни изламоқда.
- 19'
Майдон марказида икки футболчи тўқнашиб кетди.
- 17'

Жарима майдонига узатилган тўпга чиқишда дарвозабон хатога йўл қўйди. Унинг бахтига, Азимовнинг зарбаси кучсиз чиқди. Абдужалилов тўпни ушлаб олди.
- 16'

Рақибга нисбатан қоида бузган Суҳроб Иззатов огоҳлантирилди.
- 13'
Қодирқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Толмасовдан қайтди.
- 11'
Тўп назорати "қалдирғочлар"да. Улар марказда қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қилмоқда.
- 9'
"Бунёдкор" яхши комбинациялар ташкил этмоқда.
- 7'
Майдон эгалари хавфли ҳужум уюштирди: жарима майдонига огирилган тўпни "Қизилқум" футболчиси бўш қолган дарвозага кирита олмади.
- 6'
Жарима майдонига узатилган тўпни Нестеров ушлаб олди.
- 5'

Ислом Қобилов рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 3'
Илк дақиқалардан олдинга ўтган Хуршид Ғиёсов ҳужумда қоида бузди.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!



Фикрлар