“Қизилқум” - “Насаф” Превью. Устунлик қаршиликлар тарафида
Ads

Хабарингиз бор жорий ҳафта Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Жумладан, Навоийнинг “Қизилқум” клуби ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади. Ушбу учрашув 18 март  якшанба куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 3-тур

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

18.03.2018. “Ёшлик” . 20:00

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент)

Захира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Алексей Фролов

Мазкур жамоаларнинг шу пайтгача ўзаро 36 марта тўқнаш келишган. Ушбу баҳсларнинг 21 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 6та учрашувда “кончилар” ғалаба қозонишган, яна 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунликка эга 38-68.   

“Қизилқум” – “Насаф” ўртасидаги энг йирик ҳисоб 7:1 бўлиб, унда Қарши жамоаси ғолиб бўлган. “Насаф” сўнгги бор “Қизилқум” жамоасини Навоийда 2015 йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Навоийда бўлиб ўтган сўнги беш учрашув:

10.08.2013. “Қизилқум” – “Насаф” 0:1

06.06.2014. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1

26.08.2015. “Қизилқум” – “Насаф” 1:2

25.06.2016. “Қизилқум” – “Насаф” 3:3

29.04.2017. “Қизилқум” – “Насаф” 1:1