"Қизилқум" бош мураббийи: "Кучли жамоа ғалаба қозонди"
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги гуруҳ босқичи, 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида навоийликлар бош мураббийи Никола Лазаревич иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Лазаревичнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қуйидагича бўлди.
- Бугунги ўйин ажойиб тарзда ўтди. Мухлислар ҳақиқий футбол спектаклига гувоҳ бўлишди. Ҳар икки жамоа вакиллари ажойиб ўйин намойиш этишди. Бугунги баҳсда кучли жамоа ғалаба қозонди.
"Навбаҳор" яхши жамоа ва ажойиб ўйин намойиш этди. Биз бугунги ўйинни муҳокама қилиб, хатолар устида ишлаймиз ва олдинга интилишда давом этамиз. Бу йилги чемпионат баҳслари қизиқарли тарзда кечмоқда ҳамда яққол етакчи йўқ, яъни, ҳар қандай жамоа зафар қучишга қодир.
Ўзбекистон Кубоги баҳсларидаги мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш.
"Навбаҳор" матбуот хизмати.
Фикрлар