"Қизилқум" футболчилари мактабга борди

"Қизилқум" ПФК ҳамда Навоий вилояти футбол ассоциацияси ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги 4-сонли умумтаълим мактабида тадбир ташкил этилди.

Унда "Қизилқум" жамоаси футболчилари ва мутасаддилари ёшларни футболга жалб этиш мақсадида ташкил этилган кўргазмали чиқиш ва учрашувда қатнашди.

Тадбирда бугунги кунда "Қизилқум" ПФКда тўп сураётган тажрибали футболчилар Игнатий Нестеров, Ойбек қиличев, Владислав Касминин, Эркин Бойдуллаев, Шерали Жўраев иштирок этди.

Учрашувда футболчиларга "Қизилқум" ПФК бош мураббийи Хамиджон Актамов ва Навоий вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Обид Жумаев бошчилик қилди.

Тадбир давомида футболчилар ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, мактаб ўқувчиларига жамоа номидан эсдалик совғаларини топширди.

photo_2021-01-18_19-47-01

photo_2021-01-18_19-47-11

photo_2021-01-18_19-47-15

photo_2021-01-18_19-47-18 (2)

photo_2021-01-18_19-47-18

photo_2021-01-18_19-47-38

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!