"Қизилқум" президенти бош мураббий лавозимида кимни кўришни истаётганини маълум қилди

Собиқ ҳакам Ҳасан Рўзиев яқинда “Қизилқум” клуби президенти сифатида ишга киришганидан хабарингиз бўлса керак. Шу билан бирга бир неча йиллардан бери бош мураббий сифатида ишлаб келган Ҳамиджон Актамов клубдан кетганини маълум қилганди. Шу боис, эндиликда “Қизилқум”ни қайси мураббий бошқариши жуда қизиқ туюлмоқда.

“Қизилқум” президенти Ҳасан Рўзиев эса бош мураббий лавозимида қайси мутахассисни кўришни истаётганини маълум қилди. Унга кўра, яқинда “Андижон”ни тарк этган Александр Хомяков билан “Қизилқум”да ишлашни хоҳлаётганини яширмади. Аммо бунинг учун Рўзиев, аввало раҳбарият билан бош мураббий масаласида маслаҳатлашишини ҳам таъкидлади.

Шуни айтиш жоизки, Ҳасан Рўзиев билан катта суҳбат уюштиргандик ва унинг биринчи қисмини сайтимиз орқали ҳукмингизга ҳавола этгандик. Тез орада эса ушбу суҳбатнинг иккинчи қисмини сайтимизда ўқишингиз мумкин. Унда ҳакамликдан кейинги фаолияти ҳақида гап боради. Яъни, “Сурхон”га ким чақиргани, у ердан нега барвақт кетгани, “Қизилқум”да пайдо бўлиши, Навоийдаги мақсад ва режалари каби муҳим масалаларда ўз фикрларини билдиради. Шундай экан, Ҳасан Рўзиев билан суҳбатнинг иккинчи қисмини ўтказиб юборманг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
08/04/2020 10:39
Хамиков яхши вариянт