“Қизилқум” устозидан ПФЛга таклиф
Хабарингиз бор янги мавсумдан бошлаб Профессионал футбол лигаси ўйинлар сонини кўпайтириш мақсадида Лига кубоги мусобақасини ҳам жорий этди. “Қизилқум” устози Ҳамиджон Актамов эса ушбу янги мусобақага эътибор ва қизиқишни ошириш учун ўртага Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўйиш кераклиги ҳақида ўз таклифини билдириб ўтди.
- Менинг ПФЛга таклифим бор. Энди бизда Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги мусобақалари ўтказилади. Ушбу Кубокларни қўлга киритган иккита жамоа ўзаро бир-бири билан ўйнаб, ғолиб бўлган клубга Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси берилиш масаласини кўриб чиқишса яхши бўларди. Бу билан Лига Кубогининг нуфузини оширишга катта хизмат қилган бўлади. Натижада иккала Кубок баҳсларига бўлган қизиқиш ва савия ҳам янада ортади. Менга кимдир бу ҳақида маслаҳат бергани йўқ, ҳаммасини ўзим ўйлаб чиқдим. Лига Кубогининг обрўсини оширишнинг ягона йўли шу деб ўйлайман. Мазкур масала бўйича ПФЛга хат билан ҳам мурожаат қилмоқчи бўлиб турибман.
Тажрибали мутахассис билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар