Ўтган мавсум ёзида "Локомотив" клуби футболчисига айланган никарагуалик Ариагнер Смит Медина яна собиқ жамоага қайтди.

"Қизилқум" клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, Смит навоийликларнинг хориждаги ўқув-машғулот йиғинига бориб қўшилди. "Қизилқум" айни кунларда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ариагнер Смит Медина ўтган мавсум биринчи даврасида Навоийнинг "Қизилқум" сафида тўп тепганди.