"Қизилқум"ни икки нафар ўйинчи тарк этди

Навоийнинг “Қизилқум” клуби расман икки футболчи билан хайрлашди. Булар – Шаҳбоз Жўрабеков ва Шерзод Файзиев.

Олдинроқ Sports.uz сайти орқали Жўрабековнинг жамоадан кетаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. ЎзПФЛ эса юқоридаги икки футболчини “Қизилқум” билан хайрлашганини эълон қилди.

Биринчи даврада Файзиев навоийликлар сафида чемпионатда 8 та, Кубокда 2 та учрашувда майдонга тушди. Жўрабеков эса Суперлигада 13 та баҳсда майдонга тушиб 2 та гол урди, Кубок доирасида 2 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
09/07/2024 17:41
Шахбоз Жиззахга қайтса яхши бўларди.