Қизиқ?! Моуриньо "Наполи"ни А Серия ғолиблиги билан табриклади

"Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Наполи"ни А Серия ғолиблиги билан табриклади. Бироқ ҳали чемпионатда ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ. Олдинда яна 18 тур баҳслари бор.

"Биз бугун мавсум бошидан бери кўрган "Наполи"ни кўришни кутмоқдамиз. Умид қиламанки, мени тўғри тушунишади. Аммо камина рақибни А Серия чемпионлиги билан табрикламоқчи. 

Скудетто уларники, рақибимиз бунга ҳар қанақасига муносиб. "Наполи" ҳозир Италиядаги энг  кучли жамоа. Айни пайтда энг яқин таъқибчи билан орадаги фарқ 12 очкони ташкил этади. Бу сезиларли рақамлар саналади.

"Интер" ва "Милан" кетма-кет ўйинларда ғалаба қозона олишига ишонмайман. Улар бу даражада барқарор эмас. Биз бугун рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз. Бироқ тан олиш керак, улар ва айниқса, Лучано Спаллети ажойиб иш олиб бормоқда", - деди португалиялик мутахассис.

Маълумот ўрнида, бугун "Рома" А Серия 20-тури доирасида "Наполи"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 00:45 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!