Қобилжонов: Бу нафақат футболсевар Наманган халқи, балки ўзбек футболи учун ҳам йўқотиш бўлиши тайин

Наманганлик мухлисларнинг баъзилари Самвел Вячеславевичнинг Суперлигадаги сўнгги натижаларидан қониқмаяпти. Улар ОКМКга қарши бугунги дурангдан кейин "портлади!" Хўш, лочинлар раҳбарияти нима қилиши керак?

Тўғри, Бабаян ички майдонда мухлислар кутган натижани қайд эта олмаяпти. Хўп, у кетди ҳам дейлик, кейин нима бўлади? Тахминан мана бундай: вақтинчалик ўртамиёна мутахассис жамоани қабул қилиб олади ва камида 4-5 та ўйинда ишлайди. Бу Суперлига, Ўзбекистон кубоги чорак финали ва балки, ОЧЛ дастлабки турларига тўғри келиши мумкин. Агар унинг натижалари кўнгилдагидек бўлмаса, мавсум "провал"га юз тутиши ҳеч гапмас.

Ёки хориждан мураббий олиб келинади. У бир деганда ғалабалар калитини топа олишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Умуман олганда, бунинг эҳтимоли ҳам паст.

Яна битта ҳақиқатдан узоқ ва энг қўрқинчли вариант бор. Ҳозир Бабаянга миллионларни топиб бераётган раҳбариятнинг футболдан кўнгли совиб кетади ва клуб яна ўртамиёнага айланади (масалан, лочинлар 2005-2018 йиллар оралиғида бирор марта мавсумни медаль билан якунламаган). Бу нафақат футболсевар Наманган халқи, балки ўзбек футболи учун ҳам йўқотиш бўлиши тайин.

Манба: Қобилжонов телеграм канали.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!