Қодирқуловнинг Россияга трансфери "отмен" бўлдими?

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Санжар Қодирқулов фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.

SPORTS.UZ сайтига маълум бўлишича, Қодирқуловнинг агенти Юрий Белоус футболчини РПЛнинг бир нечта клубларига тавсия қилган. Аммо жамоалар Белоусга ишонмаяпти. Сабаби, аввалроқ Белоус катта мақсадлар ила "қалдирғочлар"нинг бошқа бир футболчиси Жасур Жалолиддиновни ҳам Россия диёрига олиб кетганди, бироқ Жасур кутилганидек ўйин кўрсата олмади.

sanji

Манбанинг қўшимча қилишича, Санжарга Суперлига клубларидан ҳам таклифлар бор. Унинг "Бунёдкор" билан амалдаги шартномаси якунланган. Томонлар янги битим борасида музокаралар ўтказмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
02/01/2021 13:47
Соккакаш Белоус
Россияга факат бунёдкор уйинчиларини таклиф килади.
Лутфулло Тураевниям этиб курчи улага