"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашувига оид муҳим рақамлар

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган баҳсда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби сафарда Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушади. "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Миллий чемпионатларимиз тарихида ушбу клублар шу кунгача жами 30 марта бир-бирларига рўбарў келишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида – 16 та ғалаба. Қўқонликлар 7 та ўйинда зафар қучишган бўлса, 7 та учрашувда жамоалар дурангга имзо чекишган. Тўплар фарқидаги устунлик “лочинлар” томонида: 56-32. Наманганликлар ўзаро ўйинларда 55, қўқонликлар эса эса 28 очкони қўлга киритишган.

Ушбу клублар ўртасидаги баҳсларда энг йирик ҳисоб 2 марта қайд этилган. “Навбаҳор” 2003 ва 2016 йиллар мавсумининг Наманганда ўтказилган баҳсларида “Қўқон - 1912”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Мазкур жамоаларнинг шу кунгача Қўқонда бўлиб ўтган 15 та баҳсидан 6 тасида мезбонлар ғалаба қозонишган бўлса, 4 та ўйинда наманганликлар зафар қучишган, 5 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқида ҳам тенглик – 17:17.

Ушбу клубларнинг ўтган йили Қўқонда ўтказилган баҳсида дуранг 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ўшанда қўқонликларнинг голига айни пайтда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев, “лочинлар”нинг голига эса Азимжон Аҳмедов муаллифлик қилганди.

Превью_Қўқон_-_1912_-_Навбаҳор

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!