"Қўқон-1912" - "Пахтакор": Матнли трансляция
Бироздан сўнг Суперлига 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйини бўлиб ўтади. Ушбу ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+4'
Ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда "шерлар" сафарда қўқонликларга 4:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
- 90+2'
"Қўқон-1912" футболчиси Ваҳобовга сариқ карточка кўрсатилди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Пахтакор" қанотдан олдинга ўтди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 85'
"Пахтакор" қанотлардан олдинга ўтмоқда.
- 82'
Ўйинда тўхтаилш икки "Қўқон" футболчиси жиддий жароҳат олган кўринади.
- 80'
Мезбонлар сафида ўзгариш. Хасанов ўрнига Ваҳобов майдонга тушди.
- 76'
ГОООООООЛ! Сардорбек Азимов ҳисобни 4:2 кўринишига келтириб қўйди.
- 75'
Азизбек Турғунбоевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 73'
Мезбонлар яна олдинга ўтиб олди! Бамба қанотдан берилган узатмани дарвозага жойлаб қўйди.
- 72'
ГОООООООЛ! Ўйинда ҳисоб тенглашди. Ҳожимат Эркинов мувозанатни тиклади.
- 67'
"Шерлар" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 66'
"Пахтакор" ҳавфли ҳужум уюштирди. Мурод Холмуҳаммедов сўнгги дақиқаларда тўпни қайтариб юборди.
- 65'
"Шерлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 63'
"Пахтакор" рақиб жарима майдони атрофида тинимсиз ҳужумлар қилмоқда.
- 60'
Темировнинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 58'
Қўқонликлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 57'
Бамбанинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳеч ким дарвозага тўғрилаб юбора олмади.
- 56'
"Пахтакор"нинг кетма-кет уринишлари бесамар якунланди.
- 55'
"Шерлар" яна бир бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 54'
"Пахтакор" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 53'
Чобановнинг футболкаси йиртилиб кетди.
- 51'
Бамба ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.
- 50'
Майдон марказида Сайфиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 47'
ГООООЛ! "Пахтакор" орадаги фарқни қисқартирди!
- 45'
Иккинчи бўлимга старт берилди.
- 45+2'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.
- 45+1'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
"Пахтакор" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 44'
Қўқонликларда яна бир яхши имконият вужудга келди. Қанотдан берилган узатмага зарба берадиган одам топилмади.
- 42'
"Қўқон-1912" яна олдинга ўтмоқда.
- 40'
ГООООООООЛ! "Қўқон-1912. Орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ҳасанов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
- 37'
Олдинга ўтаётган Бамбани Ҳамробеков қоида бузарликсиз тўхтатди.
- 33'
"Қўқон-1912" жарима зарбаси ишлаб олди. Собирхўжаев ўйин қоидасини бузди.
- 30'
Бамба майдон марказида оёғини ушлаб ётибди.
- 29'
Жарима зарбасидан сўнг Черан ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.
- 27'
Қўқонликлар темпни бироз туширди.
- 23'
"Қўқон-1912" жарима майдонига яқин нуқтадан аут отиб бериш имкониятига эга бўлди.
- 20'
"Пахтакор" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 17'
Майдон эгалари бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
- 16'
Бамба қанотдан кириб борди. Унинг узатмаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 15'
Қўқонликлар яна бир жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 14'
"Пахтакор" яна олдинга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
- 11'
"Пахтакор" ниҳоят босимдан чиқиб кетди ва олдинга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
- 9'
ГООООООООЛ! 9-дақиқада бурчак тўпидан сўнг мезбонлар ҳисобни очди. Гол муаллифи Ойбек Рустамов.
- 8'
"Қўқон-1912" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 8'
Тўп ёнида Мурод Ҳолмуҳаммедов.
- 7'
Мезбонлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 6'
Бамбанинг зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди.
- 3'
Ҳозирча қўқонликлар назоратни ўз қўлига олган.
- 0'
Ўйинга старт берилди.
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Суперлига 21-туридан ўрин олган "Қўқон 1912" - "Пахтакор" баҳсидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар