"Қўқон-1912" бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив"га ютқазиб қўйди

  • 22 апрель, 2023, 20:26
  • 0
  • Бокс

Про-лиганинг 6-турдан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" ўйини якунланди. Учрашув "темирйўлчилар"нинг 2:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Дастлаб биринчи таймнинг 44 дақиқассида Анваржон Алижонов ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Исломбек Исоқжонов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган мезбонлар 51 дақиқада Дониёр Исмоиловнинг голи эвазига яна олдинга ўтиб олди. Қўқонликлар дарвозасига 65 дақиқада иккинчи марта 11 метрлик жарима тўпи белгиланди ва буни Боян Найденов аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. 75 дақиқада Симе Зузул ҳам гол урди ва бу ўйиндаги ғалаба голи бўлди.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!