"Қўқон-1912" дарвозабони янги мавсумни "Турон"да бошлайди

"Қўқон-1912" клуби расмий "Телеграм" саҳифаси жамоа захира дарвозабони Исломжон Абдуллаевнинг "Турон" клубига кўчиб ўтганини маълум қилди:

"Қўқон-1912" раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибдаги барча футболчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлиши учун имкон бериш мақсадида ҳамда "Турон" жамоасидан тушган таклифга асосан, дарвозабон Исломжон Абдуллаевни қўшниларимизга ижара асосида беришга қарор қилди. Клубимиз тарбияланувчиси бўлган дарвозабон Исломжон Абдуллаев келаётган мавсумни Суперлиганинг янги аъзоси бўлган Яйпаннинг "Турон" жамоасида ўтказадиган бўлди. "Қўқон-1912" ёш дарвозабонга юксак ишонч билдиради ҳамда янги жамоасида унга омад тилайди", - дейилади клуб расмий саҳифаси тарқатган хабарда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!