"Қўқон-1912" клуби мухлислари учун яхши янгилик

"Қўқон-1912" жамоасининг Қўқондаги машғулотлари қизғин тарзда давом этмоқда. Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда. Куннинг биринчи ярмидаги машғулотларда мураббийлар асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга эътибор қаратмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса тўп билан ишлаш, турли тактик ишланмаларни синовдан ўтказиш, шунингдек, футболчиларнинг тезкор қарор чиқаришларига қаратилган машғулотлар ўтказилмоқда.

Клуб матбуот хизмати мухлислар учун яхши янгиликни эълон қилди. Жамоанинг ёш ва тезкор ҳужумчиси Ҳамидилло Абдуҳамидов узоқ даволанишдан сўнг сафга қайтди. Ҳамидилло алоҳида машғулотлар ўтказмоқда.

Мурабийлар штаби 21 июнь куни Тошкентда "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга қадар машғулотлар режасини пухта ишлаб чиқишган. Бу режага асосан жамоа назорат учрашувларида майдонга тушиши ҳам кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!