"Қўқон-1912" машғулотларга қайтди

"Локомотив" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг қисқа муддатли таътилга чиққан "Қўқон-1912" жамоасининг аъзолари яна машғулотларни бошлаб юборишди.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида тўпланишди ҳамда "марказий" стадионида тайёргарликни олиб боришди. Машғулотлар куни кеча туғилган кунини нишонлаган Александр Мерзляковни табриклаш билан бошланди ҳамда асосан тикланиш машғулотларидан иборат бўлди. Футболчилар юқори кайфиятда иштирок этишди. Жамоадаги ички муҳитнинг аъло даражада эканлиги кўриниб турди.

"Шунқорлар" Суперлиганинг 24-тур учрашувини сафарда "Насаф" жамоасига қарши ўтказишлари лозим эди. 7 ноябрь куни бўлиб ўтиши лозим бўлган мазкур баҳс "аждарлар"нинг ОФК Кубоги финалида ўйнашлари сабабли қолдирилган. Ҳозирча ПФЛ бу учрашувнинг қачон бўлиб ўтишини белгилаб бергани йўқ.

Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!