"Қўқон-1912" "Металлург"да ўйнаган футболчи билан таркибини тўлдирди

  • 21 январь, 10:13
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги футболчи билан келишувга эришди.

Гап шундаки, “Насаф” футбол академияси тарбиланувчиси, сўнгги икки йилни “Металлург” сафида ўтказган Алишер Хайруллаев янги мавсумда қўқонликлар шарафини ҳимоя қилади. 20 ёшли ўйинчи билан бир йиллик шартнома имзоланди.

Хайруллаев 2004 йилда таваллуд топган бўлиб, ярим ҳимоя позициясида тўп суради. У “Металлург” таркибда фақат 2 та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!