“Қўқон-1912”: “Насаф”га қарши тайёргарлик давом этмоқда
Ads

 

Давралар оралиғида тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб борган "Қўқон-1912" футболчилари кечадан бошлаб машғулотларни Қўқон шаҳрида давом эттирмоқда.

Машғулотлар бугундан бошлаб “Марказий” стадионида икки маҳалдан ўтказиляпти. Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларига жалб қилинган футболчиларимиз хам жамоа ихтиёрига етиб келишган ва машғулотлар тўлиқ таркиб билан ўтказилмоқда.

Жамоа Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашувини 28-июль куни ўз майдонларида “Насаф” жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув соат 18-00да бошланиши белгиланган.

Минбар

Барча блоглар