"Қўқон-1912" Осиё чемпионини ўз сафига қўшиб олди
Шаҳзод Акрамов - "Қўқон-1912" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Янги мавсум олдидан "Қўқон-1912" жамоаси яна бир ажойиб трансферни амалга оширди. U-20 Осиё чемпиони, ўтган мавсум "Насаф" билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Шаҳзод Акрамов янги мавсумда "Қўқон-1912" жамоасида бошлайди. 20 ёшли футболчи билан бир йиллик шартнома имзоланди.
Шунингдек, ярим ҳимоячи "Олимпик" ва Ўзбекистоннинг турли ёш терма жамоалари сафида ҳаракат қилган.
Фикрлар