"Қўқон-1912" сафига легионер футболчи келиб қўшилди
"Қўқон-1912" клуби сафига янги футболчилар келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўқонликларнинг бугун бўлиб ўтган "Қизилқум"га қарши кечган назорат ўйинида бир қатор янги футболчилар майдонга тушишди. Булар Беҳруз Сайдуллоев (шу кунга қадар “Навбаҳор” жамоасида ўйнаган, ярим ҳимоячи), Фирдавс Асадов (Про-лига вакили “Лабса” клубида тўп сурган, ҳужумчи), Абдулазиз Жўрабоев (“Ёзёвон” клубида ўйнаган ва тўпурарлик маҳоратини намойиш этган, ҳужумчи).
Ниҳоят яна бир янги футболчи тожикистонлик легионер Амиржон Сафаровдир (ҳужумчи). 21 ёшли ушбу футболчи бунгача Тожикистоннинг “Регар Тад-Аз” клубида ўйнаган. Тожикистон ёшлар терма жамоаси аъзоси саналади.
Айтганча, ушбу футболчини Самарқанднинг “Динамо” клубида ўнаётган Амир Сафаров билан адаштириб юбормаслик лозим.
Мазкур футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришди. Шунингдек, “Сўғдиёна”га ижарага берилган Иқбол Маликжонов қайтиб келган.
Фикрлар