"Қўқон-1912" Тожикистонга етиб келди
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида "Қўқон-1912" жамоаси Тожикистонда навбатдаги йиғини ўтказиш учун етиб борди.
Андрей Шипилов бошчилигидаги жамоа ушбу йиғинга 25 нафар футболчи билан етиб келди. Йиғинда ўтган мавсум ўринбосарлар сафида ҳаракат қилган Валиев, Маматов каби бир қатор иқтидорлу футболчилар ҳам жалб қилинди.
Шунингдек, Тожикистонда бўлиб ўтадиган йиғинда икки нафар футболчи кўрикда бўлиб турибди. Агар уларнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, янги мавсумни жамоа сафида ўтказади.
Тожикистон сафарига "Қўқон-1912" қуйидаги таркибда йўл олди:
Бош мураббий: Андрей Шипилов
Ёрдамчи мураббий: Анатолий Курлаев
Дарвозабонлар мураббийи: Хуршид Хўжаев
Маъмур: Маъмур Мансуров
Шифокор: Бобур Абдазов
Уқаловчилар: Нажмиддинов Бегмурод, Солиев Артур
Матбуот котиби: Ниғмонхўжа Нозимов
Фотомуҳбир: Дилмурод Исақов
Футболчилар: Азизхон Исақов, Рустам Нартаджиев, Аслиддин Тоштемиров, Зафар Ҳакимов, Жасурбек Ёқубов, Шаҳзод Акрамов, Алишер Салимов, Иқболжон Маликжонов, Муҳриддин Пазлидинов, Муҳаммадас Ҳасанов, Жавоҳир Ҳусанов, Иброҳимжон Мухторов, Аюбхон Мухторов, Хаётжон Маматов, Абдурашид Валиев, Андро Гиоргадзе, Шота Гвазава, Тома Табатадзе, ҒуломҲайдар Ғулямов, Шоҳруҳ Гадоев, Егор Кондратюк, икки нафар кўрикдаги футболчи.



Фикрлар