“Қўқон-1912”га қарши ўзаро ўйинларда “Бухоро” катта устунликка эга

Лига Кубоги 3-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви бугун Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан "Қўқон-1912" матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг 9 тасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. “Бухоро” ўйинларнинг 15 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 53-37, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўйинларда Бухороликлар 48 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 30 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув

14.04.2019. Қўқон - 1912 – Бухоро - 1:3

22.05.2018. Қўқон-1912 – Бухоро - 1:2

26.05.2017. Қўқон-1912 - Бухоро - 2:1

09.04.2016. Қўқон-1912 - Бухоро - 0:1

02.05.2015. Қўқон-1912 – Бухоро - 2:1

Бугунги ўйинни ким бошқаради?

Бугун Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувини А. Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Лига кубоги, 3-тур.

7 июль, якшанба

ҚЎҚОН-1912 - БУХОРО

Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Т. Гайнуллин, Н. Афиногенов.

Назоратчи: Д. Роман.

Комиссар: С. Қудратуллаев.

Бошланиш вақти

"Қўқон-1912" – “Бухоро” учрашуви, бугун Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 18:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!