“Қўқон-1912”нинг 2 легионерлари клуб сафига қўшилишди
Ads

 

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, кеча “Қўқон-1912” жамоасининг сербиялик легионерлари – Никола Валентич ва Дарко Гожкович клуб ихтиёрига етиб келишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эртага футболчилар иккинчи йиғин доирасидаги навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушишади. Унда қўқонликларга “Навбаҳор” рақиблик қилади.

Маълумот ўрнида, ушбу беллашув соат 15:00да бошланади. Ўйин қайси майдонда бўлиши хақида қўшимча хабар берамиз.